Ҳимоячи Рафаэл Варан мавсум якунлангач “Манчестер Юнайтед”ни тарк этади.
Бу ҳақида манкунианликлар матбуот хизмати маълум қилди. Француз жамоадан эркин агент сифатида кетади.
Варан 2021 йилдан буён “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Инглиз клуби сафида 93 та ўйин ўтказиб, 2 та голга муаллифлик қилган. 2023 йилда эса Англия Лига Кубоги соҳибига айланган.
“Ланс” тарбияланувчиси бўлган Рафел асосий жамоаси сафида бир мавсум ўтказган ва 2011 йилда “Реал” билан шартнома имзолаган эди. 10 йил давомида “қаймоқранглилар” сафида тўп сурган.
Маълумот учун 2023 йилда 29 ёшида Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган эди.
Изоҳ (0)