АҚШ маъмурияти Конгрессдан олинган ҳуқуқдан фойдаланиб, Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилмоқчи. Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Киевдаги учрашувда маълум қилди. Унинг нутқи Давлат департаменти матбуот хизмати томонидан эфирга узатилди.
“Конгрессимиз бизга Россиянинг АҚШдаги активларини ҳибсга олиш ваколатини берди. Биз бу ваколатдан фойдаланиш ниятидамиз”, деди у.
Блинкеннинг эслатишича, Вашингтон бу масалани G7 ҳамкорлари билан муҳокама қилмоқда. Унинг таъкидлашича, мусодара қилинган маблағлар Украинага турли ёрдамлар учун сарфланиши мумкин.
Апрель ойида АҚШ Конгресси Россиянинг Америка ҳудудида музлатилган активларини мусодара қилиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилганди.
Изоҳ (0)