Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат Ғазо секторидаги жангларда ҳатто ташқи ёрдамсиз ҳам ғалаба қозонишини маълум қилди, дея “ТАСС” хабар берди.
76 йил аввал Мустақиллик байрами арафасида биз камчилик эдик, душманларимиз кўп эди.Қурол-яроғимиз йўқ эди, аммо матонат, қаҳрамонлик ва ички бирдамлик туфайли биз ғалаба қозондик, — дейди у Исроил Мустақиллик кунига бағишланган видеомурожаатида.
Фаластин ҳудудида олти ойдан ортиқ давом этаётган ҳарбий амалиётлар муносабати билан халқаро ҳамжамият сўнгги пайтларда Исроил ҳукуматига босимни кучайтириб, анклавда ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тўхтатишни талаб қилмоқда.
Бугун биз анча кучлимиз. Бизни йўқ қилмоқчи бўлган душманларимизни енгишга аҳд қилдик. Яккама-якка курашишимиз керак бўлса, ёлғиз курашамиз. Керак бўлса, тиш-тирноғимиз билан ҳам курашамиз, — дея қўшимча қилган бош вазир.
Исроил расмийлари Рафаҳдаги операция “тўлиқ ғалаба” ва Ғазо секторидаги ҲАМАСъни мағлуб этиш учун зарур эканлигини таъкидламоқда. Аввалроқ АҚШ расмийлари Рафаҳда жанговар ҳаракатлар давом этса, Исроилга қурол етказиб бериш чекланишини айтган эди.
Изоҳ (0)