Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси фаластинликларнинг ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш ҳуқуқини тан олувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди.
Ҳужжатни 143 давлат қўллаб-қувватлади, 9 давлат унга қарши чиқди, 25 давлат бетараф қолди. Резолюцияни қабул қилиш учун аъзо давлатларнинг учдан икки қисми овоз бериши керак эди.
БМТ веб-сайтида эълон қилинган резолюцияда, хусусан, Бош ассамблея “Фаластин давлати БМТ низомининг 4-моддасига мувофиқ БМТга аъзолик ҳуқуқига эга ва БМТ аъзолигига қабул қилиниши керак, деган қарорга келди”, дейилади.
“Шундай қилиб, Бош ассамблея Хавфсизлик Кенгашига ушбу қарор асосида мазкур масалани ижобий қайта кўриб чиқишни тавсия қилади”, — дейилади резолюция лойиҳаси матнида.
Изоҳ (0)