Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 6 ва 8 сентябрь кунлари ФИФА рейтинги етакчиси — Бразилия терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Учрашувга Ўзбекистон термаси мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Таиландда ўтказилган Осиё кубогининг ярим финалида Эронга мағлубиятга учраб, финалга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган эди. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган Эрон финалда Таиландни мағлуб этиб чемпионликни қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси пенальтилар сериясида Тожикистон термасини мағлубиятга учратиб мусобақанинг бронза медалларига эга чиққан эди.
Ўзбекистон 2024 йилда футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилади. 26 май куни Самарқандда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Мусобақалар 14—сентябрдан 6 октябргача Бухоро, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)