Англиянинг “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ва Нидерландия терма жамоасининг 40 ёшли собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси мураббийлик фаолиятида илк бор бош мураббий лавозимини эгаллаши мумкин, деб хабар беради AD.
Манба берган хабарга кўра, Ван Перси Эредивизияда тўп сурадиган голландиянинг “Ҳеренвен” билан шартнома имзолашга яқин турибди. Маълум бўлишича, “Фейеноорд” тизимида мураббий бўлиб ишлаётган машҳур ҳужумчи Роттердам клуби ўзига таклиф қилган 21 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан бош тортган.
Робин ван Перси футболчилик фаолияти давомида икки марта Премьер Лиганинг “Олтин бутса” совринини қўлга киритган ва Голландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
“Ҳеренвен” 30 ўйиндан сўнг 36 очко тўплаган ҳолда Эредивизия турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)