Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шуҳрат Жаббаров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда бош вазир матуот котиби хабар берди.
Аброр Акбаров эса Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланган.
Шунингдек, ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ Бобур Ҳамроев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. Шу муносабат билан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинган.
Улуғбек Юнусов эса Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланган ва шу муносабат билан Нодиржон Валижонович Қосимов Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилда президент фармони билан Ўзбекистонда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, 2021 йилда бўлса Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилганди.
Изоҳ (0)