• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Фақатгина собиқ хонанда ва футболчининг рафиқаси эмас: Виктория Бекҳэм муваффақиятининг 5 та сири

    17 апрель куни Виктория ўзининг 50 ёшини нишонлади. Туғилган кун шарафига Posh Spice қандай қилиб бир вақтнинг ўзида ҳам ишбилармон аёлга, ҳам ҳақиқий мода тимсолига айлангани ҳақида гаплашамиз.

    19 ёшли Виктория Адамс қизлар гуруҳи учун кастинг бўлаётгани ҳақида телефон орқали билиб қолади. “Кейин мен газетадаги эълонни кўрдим, унда янги гуруҳга қўшиқ айтишни ва рақсга тушишни яхши кўрадиган тажрибали, экстроверт қизлар керак, деб ёзилганди”, — дейди у. Аслида Вики қўшиқ айтишни жиддий қабул қилмаган, аммо ёш қиз бундай имкониятни қўлдан бой беришни хоҳламайди: Адамс Лондонга кўчиб ўтишни жуда хоҳлаган. Бундан ташқари, Виктория балет мактаби, театр коллежида таҳсил олганди.

    1999 йилда эса Виктория Адамс Виктория Бекҳэмга айланади. Орадан 20 йил ўтган бўлса-да, ҳозирда Бекҳэм шунчаки ажойиб фамилия эмас, унинг орқасида сайёрадаги энг машҳур футболчининг катта оиласи туради. Бекҳэм жуда кучли бренд бўлиб, у ҳар қандай маҳсулотни сотишга қодир: кийим-кечак коллекциясидан тортиб шотланд вискисигача.

    Кўп жиҳатдан, бу муваффақият Бекҳэмлар оиласининг бошлиғи Девиднинг хизматларидир, аммо унинг севимли рафиқаси Викториянинг ажойиб муваффақиятисиз бунга эришиб бўлмасди.

    Хатоларини тан олишни билади

    Викториянинг аввалги услуби ҳеч қачон идеал бўлмаган. Карьерасининг бошида, яъни Spice Girls даврида Адамс хоним “олигархнинг рафиқаси” образидан уқувсизларча фойдаланган: калта ва тор либослар, ёрқин олмослар, мукаммал дазмолланган сочлар, ёрқин макияж ва, албатта, баланд пошнали туфлилар.

    Негадир мен латексдан тикилган костюмлар кийишни одатий ҳол деб ҳисоблардим. Ромеога ҳомиладорлигимда ҳам доимо пошнали туфлиларда юрардим. Тўққиз ойлик ҳомиладорлигимда Диснейлендни “лабутен”да айланганимни эслайман, — дейди у.

    Кейинчалик Виктория имплантларидан халос бўлади, терисидаги автозагарини кетказади ва барча тор кийимларини ташлаб юборади. Бунинг ўрнига катта ўлчамдаги, ёрқин бўлмаган кийимларга устунлик беради. Ҳатто Елизавета II ҳам Викториянинг мода соҳасидаги ютуқларини юқори баҳолайди ва набираси Уилям орқали Бекҳэм хонимга Британия империясининг ордени ва зобити унвонини топширади.

    Ўзининг кучли томонларини таъкидлай олади

    Виктория ўзининг осонгина таниб олинадиган услубини яратди. Қайсидир маънода Виктория Бекҳэмни Коко Шанель билан солиштириш мумкин: машҳур француз аёли буржуа модасига эргашиш учун имкониятга ҳам, маблағга ҳам эга бўлмаса-да, бутун дунё унга эргашди. Викториянинг пули ҳам, хоҳиши ҳам етарли эди. Унга фақат етишмаётган нарса ўзига хослик бўлган.

    Виктория паст бўйли (165 сантиметр) бўлгани учун ҳам баланд пошнали пойабзалларда юрган. Бекҳэм хоним биринчи оёғи синишигача пошнали туфлиларда юришни давом эттириш ўрнига, бўйининг пастлиги унинг хусусияти, қадр-қиммати ва кучи эканлигини тушунади. Буни пошнали туфли билан кўтаришнинг ҳожати йўқ — у ўзини ўзи борича қабул қиладиган аёлга айланади.

    Ҳозирда у нозиклигини бутунлай бошқа турдаги кийимлар билан таъкидлайди. Мини узунликдаги юбкалар узунлашиб, тўкилиб турувчи мидига айланди, платформали пошналар узун этикларга, кўзлари атрофини смоки услубида бўяш эса терининг табиий ёрқинлигига ўз ўрнини бўшатиб берди. Аммо Бекҳэм хонимнинг либосларидаги бир нарса ўзгаришсиз қолмоқда — бу унинг қуёшдан сақлайдиган катта кўзойнакларга бўлган муҳаббати: бу аксессуар қуёшдан ҳам, папарацциларнинг камераларидан ҳам мукаммал ҳимоя қилади.

    Кечиришни билади

    Ёш, чиройли, муваффақиятли жаноб Бекҳэм ва Бекҳэм хоним 2000 йилларда намунали оиладек туюларди. Бироқ Девиднинг хиёнати билан боғлиқ оилавий муаммолар бор эди.

    Биринчи хиёнат тўйларидан беш йил ўтиб юз беради: 2004 йилда Девид шахсий ёрдамчиси Ребекка Лус билан Викторияга хиёнат қилган. Аммо Девид рафиқаси билан ажрашишни хоҳламайди. Виктория ҳам ҳисобсиз кўз ёшларидан сўнг, бевафо эрини кечиради.

    Девиднинг иккинчи хиёнати уч йилдан кейин ошкор бўлади. Бу сафар бош қаҳрамон Ирма Ничи эди. Қиз Девид билан муносабатларини яширмасликка қарор қилади ва Бекҳэм бир кеча учун 10 минг доллар тўлаганини айтади. Унинг сўзларига кўра, бу муносабт бир кечада тугамаган, балки улар ўртасидаги романтикага айланган.

    Кейинчалик маълум бўлишича, унинг сўзлари уйдирма бўлиб, бу муносабатлар суд жараёни билан якунланган. Одатда бундай ҳикояларда содир бўлганидек, футболчи ва қўшиқчининг никоҳи сақлаб қолинади, Ничининг обрўси тўкилгани қолади, холос.

    Ҳеч ким турмуш қуриш осон, деб айтмаган. Муаммолар Девид билан ҳикоҳимизни янада мустаҳкамлади, — дейди Виктория ва эри тарафини олади.

    Бошқаларнинг фикрига эътибор бермайди

    Виктория бошқалар у ҳақида нима деб ўйлашига аҳамият бермайди — бу унинг муваффақиятининг асосий сирларидан бири. Сўнгги 20 йил ичида матбуот мумкин бўлган ҳамма нарса учун уни танқид қилди: анорексия тарғиботи ва жуда нозик моделлар билан ишлашдан тортиб қизи Харперни тарбиялашда гендер стереотипларигача.

    Бекҳэм танқидчиларининг яна бир севимли нишони — унинг ҳиссиз юз ифодасидир. Викторияни фақат интернетдаги фотосуратлардан танийдиганлар уни бутун оиласини очликда сақлайдиган ва қаттиққўллик қиладиган совуқ, ҳиссиётсиз аёл деб ўйлашади. Виктория ҳақиқатан ҳам кўп табассум қилмайди, лекин буни жиддий қабул қилмаслик керак: Викториянинг ўзи унинг бундай юз ифодаси образининг деталларидан бири эканини айтади.

    Мен ичимда доим табассум қиламан. Лекин ташқи кўринишимда бундай бўлолмайман, мода оламидаги ҳамкасбларим олдидаги мажбуриятларим бор, — дейди у.
    Актриса Ева Лонгория дугонасини ҳимоя қилади: Аслида у жуда қувноқ. У жуда кўп табассум қилади ва энг муҳими, мени ҳам кулдира олади.

    Янгиликларни синаб кўришдан қўрқмайди

    Викториянинг қўшиқчилик карьераси, Spice Girls’нинг бошқа етакчи хонандаларидан фарқли ўлароқ муваффақиятли бўлмаган бўлса ҳам, ҳозир у энг машҳур номга эга. Бунинг сири нимада? Виктория фақат мусиқага эътибор бермасдан, ўзини бошқа соҳаларда синаб кўришдан тортинмади.

    Аввало Posh Spice мода дизайнери сифатида танилди. Унинг арсеналида нафақат ўзининг Victoria Beckham бренди, балки Виктория Бекҳэмнинг иккинчи, демократик йўналишдаги Victoria by Victoria Beckham ҳам мавжуд. Бренд ўз тарихини 10 йил олдин, Виктория кечки либослар тўплами Victoria Beckham Collection’ни тақдим этганида бошланган эди. Аммо бундан олдин ҳам Вики эри билан dVb — David and Victoria Beckham номи остида ички кийимлар, жинси шимлар ва парфюмерия ишлаб чиқарадиган бренд яратганди.

    Аввалига танқидчилар бу ғояга шубҳа билан қарашади: “Мана, яна бир юлдуз ўзини дизайнер деб эълон қилди!”. Виктория бошида жуда кўп пул ва машҳур номга эга эди, лекин у бизнес муваффақиятли бўлишига ишончи комил эмасди. Бекҳэм хонимнинг бахтига унинг шахсий дизайнлари юқори баҳоланди. Бугунги кунда унинг услуби яхши сотилмоқда: нуфузли Business of Fashion нашрига кўра, Виктория Бекҳэм бренди 100 миллион долларга баҳоланган.

    Шунингдек, Виктория бир нечта парфюмерия чиқарди, китоб ёзди, ҳатто машина моделини лойиҳалаштирди. Бундан ташқари, Бекҳэм заргарлик буюмлари тармоғини ишлаб чиқди ва 2017 йил охирида у Estée Lauder учун декоратив косметика тўпламини чиқарди.

    Бугунги кунда Бекҳэм хонимнинг машҳурлиги “футболчининг рафиқаси” мақомидан ҳам ошиб кетди, асосийси эса барча ютуқларини ўз меҳнати билан қўлга киритди. Ишларидан ташқари эри ва тўрт фарзанди — Бруклин, Ромео, Круз ва Харпер учун ҳам вақт топиши эса таҳсинга сазовор.

    20.04.2024, 17:45   Изоҳ (0)   15936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #фашион#дизайнер#Виктория Бекхем#Девид Бекхем

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Алвон ғунчалар”: томошабинни экран қаршисига михлаб қўйган янги турк сериали нима ҳақида? (фото)

    18.04.2024, 14:51

    Иккинчи мен: роли ҳаётининг бир қисмига айланиб кетган Голливуд актёрлари

    19.04.2024, 10:51

    “Мутлақо бошқача” сериали турк аёл ва эркаклари ҳақидаги стереотипларни қандай бузмоқда?

    19.04.2024, 17:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.