Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Элчихонада икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган ишларни самарали ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.
- Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига борди. Уни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олган.
- Дастлаб “Қасри Миллат” давлат қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди.
- Шунингдек, давлат раҳбарлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.
Изоҳ (0)