Венеция биенналесида бугун, 18 апрель куни иккинчи маротаба Ўзбекистон павильони очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.
Унга кўра, бу йил анъаналар билан технологиялар ўртасидаги боғлиқлик ҳақида ҳикоя қилувчи “Donʼt Miss the Cue” кўргазмаси тақдим этилмоқда.
“Ушбу лойиҳа ўзбек аёлининг маданий ва тарихий илдизларини анъанавий ҳунармандчилик маҳсули бўлган тўқимачилик, либослар орқали англашга ёрдам беради. Мени бу ноёб лойиҳа чиндан ҳайратга солди”, – деб ёзади Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йили XVIII Халқаро Венеция меъморчилик биенналеси кўргазмасида Ўзбекистон миллий павильонининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)