“Реал” Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Marca нашрининг хабарига кўра, ўйин олдидан Карло Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штаби “шаҳарликлар”нинг АПЛ доирасидаги “Арсенал”га қарши ўйинини ўрганиб чиққан. 30-тур ўйини 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.
Қайд этилишича, бу мадридликларнинг биринчи марта рақибга мослашиб ўйнаши эмас. Бир неча мавсум олдин “қаймоқранглилар” “Райо Вальекано”га қарши баҳсда ҳам худди шундай усул қўллаган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” Чемпионлар Лигаси ярим финалида Мюнхеннинг “Бавария”си билан тўқнаш келади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 30 апрелга тўғри келса, жавоб ўйини эса 8 май санасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)