Сенегал жануби-шарқида оғирлиги 1 тоннадан ортиқ бўлган кокаин юки қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош божхона бошқармаси маълум қилиб, бу Сенегал тарихидаги қуруқликда аниқланган энг йирик ҳажмли гиёҳванд модда эканлигини таъкидлади.
Расмийларга кўра, умумий оғирлиги 1137 кг бўлган партиянинг қиймати 137 миллион еврога баҳоланган. 948 қоп кокаин юк машинасининг таг қисмига яширилгани аниқланган. Божхона бошқармаси юк машинаси қўшни давлатдан келганини айтди, бироқ қайси давлат эканига аниқлик киритилмаган.
Гиёҳванд моддалар энг янги технологиялар, жумладан, замонавий сканерлар ёрдамида аниқланган.
10 апрель куни Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари 500 килодан ортиқ кокаин олиб кетаётган икки двигателли самолётни тўхтатиб қолгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)