Ижтимоий тармоқларда Monza автомашинаси ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, тезликни белгиланган меёрлардан ошириб, хавфли ҳолатлар қилиб ҳаракатланганлиги акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 7 апрель куни, Андижон шаҳар Миллий тикланиш кўчасида, ҳайдовчи, Ю.С. ўзининг Monza автомашинасида автобус бўлакка кириб, светофорнинг қизил ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган, ушбу қоидабузарликни визуал ҳолатда кўрган ЙПХ инспектори, уни тўхтатиш учун махсус восита орқали ишора беришига қарамасдан ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан кетиб қолган.
Бундан ташқари, қоидабузар ҳайдовчи ўзининг ушбу хатти-ҳаракатларини йўловчи сифатида кетаётган дўсти Р.А.га тасвирга олдириб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ишлари давомида, қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб унга нисбатан қонуний чора кўрилган, йўловчи Р.А. бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)