Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Мидори Ҳонда ва дарвозабонлар мураббийи Такая Цуцуми билан тузилган шартнома муддати ўз якунига етди.
Япониялик мутахассисларнинг юртимиздаги 2 йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси CAFA мусобақаларида ғолибликни қўлга киритди, ФИФА рейтингида ўз ўрнини яхшилаб олди. Бундан ташқари, тарихда илк марта Олимпиада саралашининг сўнгги босқичига қадар етиб борди.
“Ўзбекистон футбол ассоциацияси япониялик мутахассислар Мидори Ҳонда ва Такая Цуцумига миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятларида омад тилайди”, — дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати берган хабарида.
Изоҳ (0)