ҲАМАС ташкилоти Ғарб давлатларини Ғазога ҳаводан ёрдам юборишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, ҲАМАС вакиллари ҳаводан гуманитар ёрдам етказиб бериш усулини “тажовузкор, нотўғри, ноўрин ва фойдасиз” дея баҳолаган. Ушбу ҳолат жамоатчилик ичида тартиббузарлик ҳолатлари урчишига олиб келгани маълум қилинган.
Душанба куни Ғазонинг шимолий қирғоғида камида 12 киши номаълум давлат томонидан денгизга ташланган жўнатмаларни олиш пайтида денгизда чўкиб кетгани хабар қилинган эди. Ушбу ҳолат ҳаводан ёрдам карвонлари жўнатила бошлаганидан бери бир неча бор содир бўлган.
“Биз бу ҳужумкор, нотўғри, номақбул ва фойдасиз тарзда аҳолига ёрдам бериш операцияларини тўхтатишга чақирамиз”, — деган 26 март куни ҲАМАС ташкилоти ўз баёнотида.
Изоҳ (0)