Доминикан Республикасидаги қамоқхонада юз берган ёнғини оқибатида 11 нафар маҳкум ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳодиса 20 март куни кечки пайт содир бўлган. Қамоқхона расмийлари фавқулодда юзага келган ёнғинни назорат қилишнинг уддасидан чиқа олмаган.
Ёнғин юзага келган “Ла Виктория” миллий қамоқхонаси пойтахт Санто-Домингодан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган. Ёнғинни юзага келтирган сабаблар аниқланмаган.
Воқеа оқибатида яраланган ва тутундан азият чекканлар яқин атрофдаги ҳарбий касалхонага жойлаштирилган. Қамоқхонада ҳукмни ўтаётган 300 дан ортиқ маҳбус бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчирилган.
Мамлакат бош прокуратураси воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланганини маълум қилган.
Изоҳ (0)