Қирғизистонлик аёл ўзбекистонлик эридан алиментни МИБ орқали ундириб олди, деб хабар бермоқда МИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2022 йил 16 августдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.С.дан ундирувчи Қирғизистон фуқароси А.Жапарованинг фойдасига икки нафар фарзандларининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ижро варақа бюронинг Тойлоқ туман бўлимига келиб тушган ва ижро иши юритилган. Давлат ижрочилари томонидан қарздор Ш.Сга қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаслик оқибатлари бўйича тушунтириш берилгандан сўнг, шу кунга қадар алимент тўловларидан бўлган қарздорлигини тўлиқ тўлаб берган.
Қайд этилишича, ундирувчи Қирғизистон фуқароси А.Жапарова МИБ ходимларининг ҳаракатидан мамнун бўлиб бюронинг Самарқанд вилояти бошқармасига ўз ташаккурномасини ёзиб қолдирган.
Изоҳ (0)