Бухоро шаҳрида инспекциядан рад жавобини олган фуқаро барибир иккита дарахтни кесиб ташлади. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, Навоий шоҳкўчаси 25-уй ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли фуқаро Г.Ф. Давлат хизматлари агентлигига 2 дона шумтол дарахтини кесиш бўйича ариза топширган. Ушбу ариза Бухоро шаҳар инспекцияси инспекторлари томонидан кўриб чиқилиб, рад жавоби берилган.
Рад жавоби берилган бўлса-да, фуқаро Г.Ф. томонидан 1 туп шумтол дарахти кесиб ташлангани ҳамда 1 туп шумтол дарахти ноқонуний бошқа жойга кўчириб ўтказилгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 12 миллион 240 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳамда 8 миллион 500 минг сўм жарима қўлланди.
Изоҳ (0)