Тошкент вилоятида сифати кафолатланмаган, мувофиқлик сертификатисиз 12 млрд сўмлик цемент маҳсулотлари аниқланди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/03/17/2024-03-17 20.46.56-YMGgnyjQ.jpg)
Маълум қилинишича, Тошкент вилояти, Оҳангарон туманидаги “TCS” МЧЖда (номи ўзгартирилган) сифати кафолатланмаган, мувофиқлик сертификатсиз цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхона фош этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 7 млрд сўм жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
Материаллар судга киритилган.
Изоҳ (0)