Яман ҳусийлари Ҳинд океани орқали ҳаракатланувчи Исроилга алоқадор кемаларга зарба бермоқчи. Бу ҳақда ҳусийлар етакчиси Абдел Малик ал Ҳусийга таяниб, Аl Masirah хабар берди.
“Асосий мақсадимиз — операциялар кўламини кенгайтириш ва душман хавфсиз деб ҳисоблаган ҳудудларга етиб бориш. Биз душман Исроил билан боғлиқ кемаларнинг Ҳинд океани орқали ўтишига йўл қўймаслик ниятидамиз”, — дейди “Ансор Аллоҳ” (ҳусийлар) етакчиси.
Ал Ҳусий сўнгги кунларда ҳужумлар самарадорлиги ортаётгани ва натижа кўрсатишда давом этаётганини айтди.
“Америкаликлар ҳам, инглизларнинг ҳам Ғазо секторидаги тажовузни тўхтатиш ва аҳоли очарчилигига барҳам беришдан бошқа мутлақо иложи йўқ”, — деди у.
Сўнгги ҳафтада Қизил денгиз ва Адан кўрфазида ҳаракатланаётган 12 та кема зарбага учраган. Ҳаммаси бўлиб ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери ҳусийлар 73 та кемага ҳужум қилган, дейди ҳаракат раҳбари.
Изоҳ (0)