Қозоғистоннинг Олмаoта шаҳрида MMA бўйича Оcтагон 56 мусобақаси якунланди.
Мусобақа доирасида ҳамюртимиз Достон Бозоров ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Спортчимизнинг рақиби қозоғистонлик Нурбек Тажибаев бўлди. Ушбу 5 раундлик жанг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун кечди. Унда ҳамюртимиз Достон Бозоров ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, камарни қўлга киритди.
Бозоров ярим енгил вазн тоифасидаги Интерим камари соҳиби эди, у бугун енгил вазн тоифасига кўтарилди ва чемпионлик камарини ўзиники қилди.
Изоҳ (0)