Тошкент шаҳрида яна бир автобус йўналиши 11 март кунидан бошлаб тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Тошкент метрополитени ерусти ҳалқа йўлининг Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатлари 2024 йил 11 март, душанба кунидан ишга тушиши муносабати билан, ушбу оралиқда вақтинчалик фаолият юритаётган “Тошшаҳартрансхизмат”нинг “12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 1м-сонли Қипчоқ–Қурувчилар метроси вақтинчалик автобус йўналишида хизмат кўрсатиш 2024 йил 11 март кунидан бошлаб тўхтатилди.
Ушбу автобус йўналиши 2 та King Long русумли автобуслар асосида Турон ва Қурувчилар метро бекатларини ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йилнинг апрель ойида вақтинчалик ҳаракатланиш учун ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)