Тошкент шаҳридаги қамоқхонада андижонлик маҳкум мансабдор шахс никоҳдан ўтди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Андижонда мансабдор лавозимларда ишлаган эркак Тошкент шаҳридаги 23-сонли маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхонада никоҳдан ўтди. 43 ёшли собиқ мансабдор турмуш ўртоғи билан 3 фарзанди туғилгунча ҳам шаръий никоҳда яшаган. Жиноятда қўлга тушиб, қамоққа ҳукм қилингандан сўнг, аёли ва болалари билан узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдалана олмаган.
Маҳкум Жиноят кодексининг 210-моддасида назарда тутилган пора олиш ва бошқа бир қанча жиноятларда айбланиб, қамоққа ҳукм қилинган. Унинг аризаси қаноатлантирилиб, бугун, 5 март куни ҳибсхонада қонуний никоҳдан ўтди.
Изоҳ (0)