Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ўтган йили қурол харид қилиш учун 58 миллиард евро сарфлаган.
Бу ҳақда Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
![](/static/2024/03/05/borrel23-kHsaFKqz.jpg)
“Биз Европа Иттифоқига аъзо давлатларни қурол сотиб олиш бўйича алмаштирмаяпмиз. Улар сотиб олишда давом этади. Ўтган йили аъзо давлатлар томонидан қурол сотиб олиш учун 58 миллиард евро сарфланган”, — деди у.
Аввалроқ Боррел дронлар ва сунъий интеллектни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун Украинага ёрдам жамғармаси яратишни таклиф қилганди.
Изоҳ (0)