Тошкент шаҳрининг икки туманида дизель ёнилғисини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Ғ. жами 1 250 литр дизель ёнилғисини фуқаро А.Б.га 11,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Бектемир туманидаги унга тегишли омборхонадан сотиш учун сақлаб қўйилган 3 600 литр дизель ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент кичик ҳалқа йўли бўйида ноқонуний ёнилғи савдоси билан шуғулланиб келган Ж.Р. 200 литр дизель ёнилғисини 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)