1 март куни Москвада Россия етакчиси Владимир Путиннинг сиёсий мухолифи Алексей Навальнийни дафн маросимида йиғилган минглаб россияликлар Алексей Навальний номини ҳайқириб, янги шиорларни кўтариб чиқишган. Намойишчилар мамлакат расмийларини унинг ўлими учун кечирмасликларини айтишган. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Москваликлар Навальнийни сўнгги манзилга кузатиш учун Москвадаги Борисовский қабристонига тўпланишган. Навальний жасади эса аввал черковга, у ерда дафн этиш маросимининг бир қисмини бажарилгандан сўнг эса қабристонга олиб кетилган.
Хабарда айтилишича, Навальний учун йиғилганлар марҳум учун гулдасталар ва “Россия озод бўлади”, “Йўқолсин уруш”, “Путинсиз Россия”, “Биз кечирмаймиз”, “Путин қотил” каби шиорларни кўтариб олишган. Ички ишлар ходимлари уларни тўхтатишга уринишган.
“Бу ерда 10 мингдан ортиқ одам йиғилди. Уларнинг ҳеч бири овозини кўтаришдан қўрқмайди. Биз бу ерга ҳеч нимадан қўрқмаган инсон хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун келдик. Усиз Россия келажаги жуда ачинарли. Биз таслим бўлмаймиз. Ҳамиша яхшиликка умид қиламиз,“ — дея ҳодисага муносабат билдирган намойишчилардан бири.
Изоҳ (0)