Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари таркибида эркаклар сони кўп экани маълум бўлди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида 520,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шундан:
- Эркаклар – 277,6 минг нафар (жамига нисбатан 53,4 фоиз);
- Аёллар – 242,6 минг нафар (жамига нисбатан 46,6 фоиз).
2023 йилнинг январь—декабрь ойларида 6,6 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 млн нафарга ёки 26,6 фоизга ошган.
Ўзбекистонга 2023 йилда энг кўп қуйидаги давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган:
- Тожикистон – 2155,2 минг нафар
- Қирғизистон – 1757,1 минг нафар
- Қозоғистон – 1333,3 минг нафар
- Россия – 714,3 минг нафар
- Туркия – 106,5 минг нафар
- Туркманистон – 100,3 минг нафар
- Хитой – 42,5 минг нафар
- Ҳиндистон – 45,5 минг нафар
- Жанубий Корея – 37,1 минг нафар
- Германия – 29,6 минг нафар
- Италия – 25,6 минг нафар
- АҚШ – 23 минг нафар
- Франция – 18,6 минг нафар
- Буюк Британия – 16,2 минг нафар
- Испания – 15,2 минг нафар
- Беларусь – 15,1 минг нафар
- Озарбайжон – 14,7 минг нафар
- Япония – 12,4 минг нафар
Изоҳ (0)