Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимлар лавозимига лойиқлиги баҳоланади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг лавозимига лойиқлиги баҳоланади. Бу ҳақда президентнинг “Соғлиқни сақлаш тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил якунига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳоланади. Баҳолаш натижаларига кўра ҳамда меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ ходимларнинг лавозимга мувофиқлигини таъминлаш, шу жумладан, уларни лавозимда қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилиш чоралари кўрилади.
Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 3 ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларининг малакасини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартибини тасдиқлаши лозим.
Фармонга мувофиқ 2027 йилдан бошлаб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги стационар хизмат кўрсатувчи республика ва ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларига раҳбарлар қуйидаги шартлар асосида лавозимга тайинланади:
- меҳнат шартномаси 5 йилгача бўлган муддатга тузилади;
- лавозимга тайинлангандан сўнг:
- олти ой муддатда тиббиёт муассасасини ривожлантириш дастурини (бизнес-режа) ишлаб чиқади ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳимоя қилади;
- бир йил муддатда тиббиёт менежменти ва молиявий бошқарув бўйича малака ошириши талаб этилади;
- тиббий амалиёт билан шуғулланишига йўл қўйилмайди (алоҳида ҳолларда соғлиқни сақлаш вазири томонидан илмий-амалий мақсадлар учун тиббий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилиши мумкин).
Шунингдек, фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (
KPI) (тиббий хизмат сифати, молиявий интизом, бошқарув самарадорлиги, рақамлаштириш, кадрлар сиёсати ва бошқа кўрсаткичлар)
асосида баҳоланади
ҳамда белгиланган кўрсаткичларга эришилмаган тақдирда меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинади.
Президентнинг “Тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, О
‘збекистонда давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун ягона талаблар
жорий этилади. Давлат раҳбарининг “Тиббиёт соҳасида хусусий секторни қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида хусусий секторнинг тиббий хизматлар кўрсатишдаги улушини 2030 йилга қадар 30 фоизга етказиш белгиланди.