Самарқанднинг Пахтачи туманида 1,3 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “Х.Қ.” МЧЖ раҳбари Р.Х. корхонанинг “Қиргули” маҳалласидаги 1,5 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 1,3 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (1)
20 йилга камавориш керак хароми ифлос угрини