Жаҳон озиқ-овқат дастури Ғазо шимолига гуманитар ёрдам колонналари жўнатишни тўхтатди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Ғазода фуқаролик тартибининг бузилиши, тўлиқ тартибсизлик ва зўравонликлар юзага келиши омили сабаб гуманитар ёрдам тўхтатилгани айтилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мазкур қарор ортидан Ғазо шимолида очарчилик юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Ғазо шимолида 300 минг атрофида фаластинлик истиқомат қилмоқда. Бу ҳудудга ёрдам пакетларини олиб кириш учун Исроил ҳарбийларининг хавфсизлик рухсатномалари олиниши керак, чунки ҳудуд тўлалигича Исроил ҳарбийлари назоратида.
Сўнгги ҳафтада Фаластин анклавига юборилган ёрдам карвонлари бир неча бор маҳаллий аҳоли ҳужумига учради. Оч ва ночор аҳолининг озиқ-овқат ва ёрдам олиш учун интилиши оммавий жанжалларга айланиб кетган.
Изоҳ (0)