Британия кино ва телевидение санъати академияси (BAFTA)нинг тақдирлаш маросими жорий йилнинг 18 февраль куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда триллер элементларидан иборат биографик фильм “Оппенгеймер” BAFTA’нинг еттита номинациясида ғолиб чиқди.
Фильм сюжети атом қуролларининг ривожланиш тарихига асосланган:
Фильм режиссёри Кристофер Нолан “Энг яхши режиссёр” номинациясига муносиб деб топилди.
Атом бомбаси яратувчиси Роберт Оппенгеймер ролини ижро этган ирландиялик Киллиан Mёрфи энг яхши актёр деб тан олинди.
Фильмда америкалик бизнесмен Льюис Штраус образини яратган кичик Роберт Дауни эса “Энг яхши иккинчи пландаги актёр” мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Кристофер Ноланнинг ижоди “Энг яхши операторлик иши”, “Энг яхши монтаж” ва “Энг яхши фильм мусиқаси” каби мукофотларга сазовор бўлди.
Изоҳ (0)