Мадриднинг “Реал” клуби автобуси Германияда аварияга учради.
“Қаймоқранглилар” “Лейпциг”га қарши Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйин учун Германияга етиб борди.
Бироқ, йўлда бошқа машина ҳайдовчиси клуб автобусини суратга оламан деб, бошқарувни йўқотиб қўйган ва автобусга бориб урилган. Воқеадан жабрланганлар йўқ.
Мадридликлар Германияга самолётда учишни режалаштирганди. Бироқ, Лейпцигга қўниш имкони бўлмагани учун самолёт Эрфуртда тўхтаган. У ердан “Реал” автобусда 160 километр йўл босиб ўтган.
Карло Анчелотти жамоасининг “Лейпциг”га қарши ўйини 13 февралдан 14 февралга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.
Изоҳ (0)