2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатиш соҳасида 43 минг 485 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2020 йилда 27 минг 345 та ана шундай корхона бор бўлган, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 5 минг 66 тага ошиб, 32 минг 411 тани ташкил этган.
Шунингдек, кейинги йилларда мазкур кўрсаткич қуйидагича бўлган:
- 2022 йилда – 35 332 та;
- 2023 йилда – 39 451 та;
- 2024 йилда – 43 485 та.
Изоҳ (0)