Истанбулдаги суд биносига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 5 киши жароҳатлангани, отишма уюштирган эркак ва аёл йўқ қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Икки номаълум шахс Чағлаян суд биносига кираверишдаги хавфсизлик постига ҳужум қилган. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 11:46 да (Тошкент вақти билан 13:46) содир бўлган. Отишма натижасида уч нафар полиция ходими яраланган. Қуролли ҳужумни амалга оширган аёл ва эркак эса ҳалок бўлган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар беришича, яраланган ва ҳужум қилганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида Бош консулхонага хабар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)