• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда корхоналар рейтинги яратилди. Янги тизим қандай ишлайди?

    Ўзбекистонда президент қарори асосида 2024 йил 1 февралдан бошлаб “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги” ташкил этилди. 31 январь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тақдимотда Савдо-саноат палатаси ва Солиқ қўмитаси масъуллари 300 нафар тадбиркорга янги тизим қандай ишлаши тўғрисида маълумот берди, дея хабар қилмоқда “Дарё” мухбири.

    Рейтинг доирасида тадбиркорлик субъектларининг юқори барқарорлиги ААА, АА, А тоифалари билан, ўрта барқарорлиги БББ, ББ ва Б тоифалари билан аниқланади. Шу билан бирга, қониқарли барқарорликка CCC, CC ва C тоифалари, қуйи барқарорликка Д тоифаси берилади.

    Фото: “Дарё”

    Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевнинг айтишича, барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади.

    Шерзод Кудбиев
    Фото: “Дарё”
    “Рейтингни ташкил қилишда солиқ тўловчи томонидан биринчи навбатда қонун билан белгиланган фундаментал вазифаларини бажарилиши инобатга олинган. Бу камида 3та Б деган рейтингни олиб келади”, — деди қўмита раҳбари.
    Фото: “Дарё”

    Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўктам Ражабов ААА тоифасини олган тадбиркорлик субъектларига қандай имтиёзлар берилишини маълум қилди.

    “Уларга солиқ текширувлари ўтказилмайди. Қўшилган қиймат солиғидан ҳосил бўлган салбий фарқ суммасини бир кун муддатда қайтариб берилади.

    Инфографика: Солиқ қўмитаси

    Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Умид Сафаров рейтинг баҳолаш мезонлари 23 та экани ва улар 3 та гуруҳга бўлинганини айтди.

    Умид Сафаров
    Фото: “Дарё”
    “Улар — умумий, балларни камайтирувчи ва рағбатлантирувчи гуруҳлардир. Умумий гуруҳда 10 та мезон бўлиб, ҳар бирига 10 баллдан, жами 100 балл йиғиш мумкин. Масалан, корхона ходимининг ойлиги республикадаги энг кам иш ҳақидан кам бўлса, тадбиркорлик субъекти 5 баллидан айрилади. Ойлик миқдори 25 фоизга ошган бўлса, 2 балл, 25 фоиздан 50 фоизгача ўсган бўлса, 4 балл, 75 фоизгача 6 балл, 100 фоизгача бўлса, 8 балл, 100 фоиздан юқори бўлса, 10 балл қўшиб берилади”,—деди мутахассис.
    Инфографика: Солиқ қўмитаси

    Умид Сафаровнинг тушунтиришича, умумий баҳолаш мезонларида солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этилгани учун ҳам 10 балл тақдим этилади.

    “Иккинчиси балларни камайтирувчи гуруҳдир. Бунда 9 та ўлчов бор. Масалан, солиқ қарздорлиги молнинг ҳисобидан ундирилса ёки тадбиркорлик субъектларининг кредитор қарздорлигини 12 ой давомида суд орқали ундирувга қаратилган тақдирда баҳо 10 баллга камайтирилади. Учинчи гуруҳ — қўшимча балларни берувчи, яъни рағбатлантирувчи. Бунда тўртта ҳолатда тадбиркор 45 балл йиғиши мумкин. Агар ходимлар сони ўтган ҳисобот даврига нисбатан (ойлиги энг кам иш ҳақидан кўп бўлиши талаби билан) 10 фоизга ортса, 2 балл, 20 фоизга кўпайса, 4 балл билан баҳоланади. Ходимлар сони 50 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга орца, корхонага 15 балл берилади. Шу билан бирга, ҚҚС бир ойлик солиқ суммасининг ўртача миқдоридан 10 фоиз ошиқ тўланса, 10 балл билан баҳоланади. Худди шу принцип айланмадан олинадиган солиқлар учун ҳам белгиланган”, — деди раис ўринбосари.
    Инфографика: Солиқ қўмитаси

    Мулоқот чоғида мезонлар ишлашида инсон омили қатнашмаслиги, барчаси автоматик амалга оширилиши алоҳида таъкидланди. Яъни тадбиркор ҳисобот берса ёки тўлов қилганда унинг баллари ўзгариб боради ва бу жараён онлайн тарзда кечади.Яна бир муҳим жиҳати тадбиркорлик субъектининг рейтинги қуйи тоифага тушиб қолса ҳам унга нисбатан жазо чораси қўлланилмайди. Рейтинг фақат яхши натижага эришганларни рағбатлантириш учун ишлайди.

    Мулоқотда Савдо–саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Солиқ қўмитаси базасидаги тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоб-китоблари билан танишиб чиққанини айтди. Палата раҳбарининг таъкидлашича, бизнесда яширин иқтисодиёт улуши юқори ва бу рақобатда салбий таъсир қилмоқда.

    Даврон Ваҳобов
    Фото: “Дарё”

    “Шунақа тадбиркорлар борки, ходимларига 114 минг сўм ойлик тўларкан. Бизнесда тенг рақобат бўлиши керак. Рейтинг тизимида мезон қандай аниқлайди дейилса, масалан, Қашқадарё вилоятида 500 та корхона бор. Уларнинг ходимларига бераётган ўртача ойлиги кўриниб туради. Энг кам ойлик 1 миллион 50 минг сўм этиб белгиланган. Аммо ҳозир ҳеч ким Ўзбекистонда бир миллион сўмга ишламайдику”, — дейди Даврон Ваҳобов.

    Фото: “Дарё”

    Тадбирда рейтингни белгилашда маҳсулот ва хизматларнинг идентификацион кодлари муҳимлиги эслатиб ўтилди. Кодлар орқали тадбиркор қайси соҳада фаолият юритаётгани, жами айланма маблағлари қанчалиги ва бошқа кўрсаткичлар автоматик баҳоланади.

    Савдо-саноат палатаси матбуот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, юқорида назарда тутилган рағбатлантириш чоралари давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

    01.02.2024, 20:14   Изоҳ (0)   14000
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда энди тадбиркорлар хорижий валютадаги кредитлари учун ҳам кафиллик олиши мумкин

    20.11.2023, 19:25

    Ўзбекистонда айрим тадбиркорлар фойда солиғини 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкасида тўлайди 

    18.01.2024, 16:27

    Катта пулга “ухлатилган” тадбиркор, машиналар қатновидан дод деётган аҳоли: Яшнобод ҳокими ваъдабозми? 

    18.01.2024, 20:05

    “2023 йилда Ўзбекистонда судлар томонидан 21,4 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилди” — бизнес-омбудсман

    19.01.2024, 17:13

    Ўзбекистонда энг кўп ойлик тўланаётган соҳалар маълум қилинди

    27.01.2024, 23:58

    Ўзбекистонда иш стажига армиядаги хизмат ва талабалик даврлари қўшиб ҳисобланадими?

    31.01.2024, 20:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Арманистон собиқ президенти коррупцияда айбланди 

    Дунё | 3 июл, 13:35

    Искандар Ҳамроқулов 1,5 ёш фарзанди ОИТСдан вафот этгани ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 3 июл, 13:25

    Ўзбекистондан Тожикистонга 59 та “иномарка” олиб ўтилиб, ноқонуний сотиб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 13:20

    Россиянинг 4 та ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 3 июл, 13:10

    Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскар юборади — Украина разведкаси 

    Дунё | 3 июл, 13:00

    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

    Реклама | 3 июл, 12:00

    Россияда ўйинчоқ тўппонча сабаб ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 12:55

    Ёзда “Реал”ни тарк этадиган футболчилар номи маълум бўлди

    Спорт | 3 июл, 12:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.