Буркина-Фасо, Нигер ва Мали Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамиятидан (ЭКОВАС) чиқишларини эълон қилди. Тегишли баёнот Нигер миллий телевидениесида ўқиб эшиттирилди, деб хабар беради Reuters.
“49 йилдан сўнг Буркина-Фасо, Мали ва Нигернинг жасур халқи ташкилот ўз асосчиларининг ғоялари ва панафриканизм руҳидан узоқлашганини афсус ва катта умидсизлик билан қайд этади”, — дейди Нигер хунтаси расмийси Амаду Абдрамане.
Унинг қўшимча қилишича, ЭКОВАС бу мамлакатларга “терроризм ва хавфсизликка қарши экзистенциал курашда” ёрдам бера олмади.
ЭКОВАС 1975 йил 28 майда ташкил этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, жамият таркибига Бенин, Буркина-Фасо, Гамбия, Гана, Гвинея, Гвинея-Бисау, Кот-д’Ивуар, Кабо-Верде, Либерия, Мали, Нигер, Нигерия, Сенегал, Серра-Леоне ва Того киради.
Буркина-Фасо, Гвинея, Нигер ва Малининг аъзолиги бу мамлакатлардаги ҳарбий тўнтаришлар туфайли тўхтатилди.
Изоҳ (0)