Ижтимоий тармоқларда фуқаронинг ИИО ходимларининг ҳаракатидан норозилиги акс этган видео тарқалмоқда. ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 26 январь куни тахминан соат 03:00 ларда Юнусобод туманидаги “Уч қаҳрамон” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ва ППХ ходимлари томонидан 1994 йилда туғилган О.К. бошқарувидаги Lacetti тўхтатилган. Ҳайдовчи ўзини шубҳали тутгани сабабли автомашина текширилган ҳамда салони ичидан елим идишда гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланган.
Ҳайдовчи ушбу модда нима эканлигига аниқ жавоб бера олмагани сабабли ходимлар туман ИИО ФМБдан мутахассисларни чақиртирган. Ўрганиш жараёнида ушбу модда оддий кўчат уруғи экани аниқланган, ҳайдовчининг ҳаракатида қонун бузилиши ҳолатлари бўлмагани сабабли унга нисбатан баённома расмийлаштирилмаган.
Ҳозирда ходимларнинг ҳаракатлари юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)