• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Bloomberg: Россия АҚШга Украинада урушни тўхтатиш бўйича музокараларга тайёрлигини билдирди

    Россия норасмий каналлар орқали АҚШга Украинага босқинни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга, жумладан Киев учун келажакда эҳтимолий хавфсизлик чораларини кўришга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига Кремлга яқин икки манба маълум қилди.

    Фото: Reuters

    Уларнинг сўзларига кўра, Россия расмийлари ушбу “сигналларни” 2023 йил декабрида агентлик суҳбатдошлари исмини айтишдан бош тортган воситачи орқали Американинг юқори мартабали амалдорларига етказган.

    Bloomberg манбаларининг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин Украинанинг нейтрал бўлиб қолиши ва НАТОга қўшилмаслиги ҳақидаги талаблардан воз кечишни кўриб чиқиши мумкин. Бунинг эвазига Москва Киевдан сўнгги йилларда Россия Федерацияси томонидан босиб олинган ҳудудлар устидан Россия назоратини тан олишни талаб қилади.

    АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Эдриен Уотсон унинг бўлими Bloomberg хабар қилган Россия позициясидаги ўзгаришлардан бехабарлигини айтди.

    “Украина Россия билан музокаралар олиб бориш-бормаслик, уларни қачон ва қандай ўтказишни ўзи ҳал қилади”, — деди у.

    Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков агентликка берган изоҳида Путин Россия музокараларга тайёрлигини бир неча бор билдирганини айтди.

    “Биз ўз мақсадларимизга эришишга қатъий қарор қилдик. Ва биз уларга дипломатик йўл билан эришмоқчимиз. Аммо бунинг иложи бўлмаса, уларга эришгунимизча ҳарбий амалиёт давом этади”, — дея қўшимча қилди у.

    Bloomberg таъкидлашича, Америка расмийлари бундай таклифлар тафсилотларини билмайди ва Путиннинг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга жиддий ёндашаётганини кўрмаяпти. Улар Россия сигналлари ҳақидаги хабарларга шубҳа билан қарамоқда, деб ёзди агентлик.

    Россиянинг музокараларга очиқлиги ҳақидаги ишоралар – қанчалик самимий кўринмасин – Украина иттифоқчилари ўртасида бўлинишни келтириб чиқариши, Киевни яккалаб қўйиши ва президент Владимир Зеленскийнинг Россия қўшинларини Украинадан тўлиқ олиб чиқиб кетишни ўз ичига олган “тинчлик формуласини” қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатларига путур етказиши мумкин, дейилади хабарда.

    Россия расмийлари Украина билан тинчлик музокараларига очиқ эканликларини бир неча бор таъкидлаганлар, лекин ўз шартларига кўра. Москва Киевни уруш тугашини муҳокама қилишни истамаганликда айблади. Украина расмийлари, ўз навбатида, Россия томонидан босиб олинган мамлакатнинг барча ҳудудларини қайтариш ниятида эканини билдирди.

    Тhе New York Times газетасининг ёзишича, Владимир Путин 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб турли дипломатик каналлар орқали Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлашга ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёрлигини билдирмоқда.

    Владимир Зеленский NYT нашрига изоҳ берар экан, у “Россия томонидан тинчликка эришиш йўлидаги фундаментал қадамларни” кўрмаётганини айтди. Унинг фикрича, Россия можарони музлатиш истаги ҳақида “ишоралар бермоқда”, чунки у кучини тиклаш ва Украинага яна ҳужум қилиш учун пауза қилиши керак.

    26.01.2024, 14:40   Изоҳ (0)   21056
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский Россия билан “қандай бўлса ҳам” тинчлик ўрнатилмаслигини айтди

    21.11.2023, 11:57

    “Рақамим ўзгармаган”. Макрон Путин билан Украинадаги урушни тугатиш ҳақида гаплашишга тайёрлигини айтди

    16.12.2023, 10:41

    Путин Си Цзиньпинга Украинадаги урушни камида 5 йил давом эттиришини айтган — ОАВ

    28.12.2023, 16:37

    Алабамада маҳбус АҚШ тарихида биринчи марта азот гази билан қатл қилинди

    26.01.2024, 13:29

    Афғонистонда Россия самолёти ҳалокатидан омон қолган учувчи воқеа тафсилотларини айтиб берди (видео)

    26.01.2024, 12:27

    Туркияда автобус ЙТҲга учради: олти киши ҳалок бўлди

    26.01.2024, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.