АҚШ дунёнинг етакчи иқтисодиётлари рейтингида ўз ўрнини мустаҳкамлади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
2023 йил АҚШ ялпи ички маҳсулоти номинал кўринишда 6,3 фоизга (яъни инфляция ҳисобга олинмаган ҳолда), Хитойда эса 4,6 фоизга ўсди.
“Бундай кўрсаткичлар Америка иқтисодиёти Cоvid-19 пандемиясининг оқибатларини Хитойникига қараганда самаралироқ енгаётганидан далолат беради”, — дейилади хабарда.
Халқаро валюта жамғармасининг Хитой бўлими собиқ раҳбари Эсвар Прасаднинг таъкидлашича, Хитой муаммолари фонида АҚШ иқтисодиётини ортда қолдириши даргумон.
“Бу тақдирнинг ажойиб бурилиши”, — деб қўшимча қилди Прасад.
АҚШнинг ижобий молиявий натижалари фонд бозоридаги вазиятдан ҳам далолат беради. Жумладан, мамлакатнинг қимматли қоғозлари бу ҳафта рекорд даражага етди, Хитой қимматли қоғозлари эса муаммога дуч келди.
2023 йил бошида кўплаб таҳлилчилар Федерал захира тизими ўнлаб йиллар давомида рекорд даражадаги инфляцияга қарши курашиш учун асосий ставкани оширгани сабабли АҚШда рецессия бўлишини прогноз қилишган.
Рецессия — иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг нисбатан мўтадил, критик бўлмаган пасайиши ёки иқтисодий ўсишнинг секинлашиши.
Экспертлар Хитойнинг тез тикланишини прогноз қилган, чунки ҳукумат қаттиқ Cоvid чекловларидан кейин иқтисодиётни очишга қарор қилди. Бироқ 2023 йилда кўрилган чораларга қарамай, Хитойнинг ташқи савдо ҳажми қисқарди ва ёшлар ўртасидаги ишсизлик кескин ўсди.
Изоҳ (0)