Европа Иттифоқи раҳбарияти 24 февралгача Россия Федерациясига қарши 13-санкция пакетини маъқуллаши, музлатилган Россия активларидан Украинага 5 миллиард евро юбориши ва тўрт йил давомида яна 50 миллиард евро ўтказиш бўйича келишиб олиши кутилмоқда. Бу ҳақда Financial Times (FТ) манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг Еврокомиссиядаги суҳбатдошлари санкцияларнинг 13-пакети параметрлари бўйича келишиш жараёнини тезлаштириш режалаштирилганини таъкидламоқда. Пакет Россия Федерациясидан алюминий импортини тақиқлашни ўз ичига олмайди, чунки Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари буни талаб қилмоқда, деган FТ манбалари.
Материалда қайд этилишича, Украинага 50 миллиард евро миқдоридаги молиявий ёрдам бўйича келишиш қийин бўлади (бу маблағлар яқин тўрт йил ичида ажратилиши режалаштирилган). Ҳозирда Венгрия расмийлари бунга қатъиян қарши, аммо FТ маълумотларига кўра, Брюссел маслаҳатлашувлар давомида уларнинг позицияси ўзгаришини кутмоқда.
Bloomberg аввалроқ Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакетини муҳокама қила бошлаганини ёзган эди. Агентлик манбаларига кўра, у савдо чекловларини кучайтириш, қора рўйхатларни кенгайтириш ва Европа Иттифоқидаги учинчи давлатлар ва компаниялар орқали санкциялардан қочишни олдини олувчи мониторингни ўз ичига олади.
Аввалги 12-санкция пакети 2023 йил 18 декабрда қабул қилинган эди. Ҳужжатда биринчи марта Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш имконияти қайд этилганди.
Изоҳ (0)