УЕФА Россия терма жамоаларига халқаро турнирларда иштирок этишига рухсат беришни режалаштирмаяпти.
Ташкилот раҳбари Александер Чеферин The Telegraph нашрига берган интервьюсида тақиқ Украина билан можаро ҳал этилмагунинга қадар асосий футбол жамоаси даражасида амалда бўлишини айтиб ўтди.
Шу билан бирга, у “россиялик болаларнинг ғарбдан нафратланишига йўл қўймаслик” ва “уларнинг айби бўлмаган нарса учун жазоламаслик” умидида ёшлар жамоалари учун чекловларни юмшатишни хоҳлаётганини таъкидлади.
Россия клублари ва терма жамоалари 2022 йилнинг баҳорида халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида УЕФА Россия U-17 терма жамоасини турнирларда иштирок этишига рухсат берганди ва октябрь ойидаёқ бу қарорни бекор қилганди.
Изоҳ (0)