• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлган ва шундай бўлиб қолади” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон президенти 23—25 январь кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлиши ҳақида хабар қилинган эди. Ташриф арафасида Хитойнинг Жэньминь жибао нашрида Шавкат Мирзиёев муаллифлигидаги “Ўзбекистон—Хитой: минг йиллар давомидаги дўстлик ва ҳамкорлик” номли мақола эълон қилинди. Унда икки давлат муносабатлари ҳақида сўз боради.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Янги йилда биринчи ташрифимни Хитой Халқ Республикаси ҳурматли раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан ушбу давлатга амалга оширишим чуқур рамзий маънога эгадир.

    Хитойга ҳар сафар ташриф буюрганимда бу ерда амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами ва эришилган муваффақиятлар, ўзининг кўп асрлик орузусини рўёбга чиқариш учун тараққиёт йўлидан дадил қадам ташлаб бораётган Хитой халқининг бунёдкорлик кучи, меҳнатсеварлиги ва истеъдодига чин дилдан қойил қоламан.

    Сўнгги ўн йил ичида Хитой Халқ Республикаси қудратли жаҳон давлатига айланди, улкан илмий-техникавий ва инновацион тараққиётга эришди, иқтисодиёт ва бизнесни ривожлантириш учун ноёб экотизим яратди”, — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбарининг қайд этишича, ХХР савдо ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш орқали ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватлашда иштирок этмоқда.

    Ўзбекистон Хитойнинг дўстона қўшниси ва ҳар томонлама стратегик ҳамкори сифатида бу муваффақиятлардан чин дилдан мамнун.

    Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Хитой икки мамлакат туб манфаатларига дахлдор бўлган давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, яхши қўшничилик тамойилларига содиқлик, ўз тараққиёт йўли ва маданий-цивилизациявий ўзлигини ҳурмат қилиш каби масалаларда бир-бирини қатъий қўллаб-қувватлайди.

    “Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлган ва шундай бўлиб қолади”, — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Айни пайтда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Юқори технологиялар, муқобил энергетика, кимё, машинасозлик, металлургия, электротехника, инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа соҳаларда қатор йирик қўшма сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Яқин келажакда Ўзбекистонда хитойлик ҳамкорлар иштирокида сув, электр энергетика, автомобиль ва темирйўл соҳаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича узоқ муддатли дастурни тасдиқлаш режалаштирилган.

    Ўзбекистон Хитойнинг глобал бирлаштирувчи кучга айланган “Бир макон, бир йўл” ташаббусини амалга ошириш доирасида турли дастурларда ҳам фаол иштирок этмоқда.

    “Жаҳон сиёсатидаги беқарорлик ва нотинчликка қарамай, биз келажакка дадил назар ташлаб, биргаликдаги бунёдкорлик режаларини тузамиз. Хитой Халқ Республикасининг ҳурматли раиси Си Цзиньпин билан бўлажак учрашувда айнан шу ҳақда гаплашамиз”, — деган Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбари келгуси ўн йилликларга мўлжалланган кўп қиррали ҳамкорликнинг асосий вазифаларини амалга ошириш бўйича янги узоқ муддатли кун тартиби ва истиқболли дастурларни ишлаб чиқишни муҳим деб ҳисоблайди.

    22.01.2024, 14:03   Изоҳ (0)   7392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаши маълум қилинди

    07.08.2022, 22:57

    Ўзбекистон—Хитой индустриал парки ташкил этилади

    09.10.2023, 10:19

    “Бир макон, бир йўл” имкониятми ёки тузоқ?

    21.10.2023, 19:25

    Ўзбекистон фуқаролари учун Хитойга виза олиш тартиби соддалаштирилиши мумкин

    31.10.2023, 20:40

    Наманганда темирйўл корхонасига ишга киритиб қўйиш учун 2,5 минг доллар олган шахс ушланди

    22.01.2024, 12:48

    Андижонда 15 сотих ер майдонини 21 минг долларга сотишга уринган шахс қўлга олинди

    22.01.2024, 12:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.