Ўтган йили мамлакат йиллик экспорт улушининг қарийб 33,4 фоизини олтин ташкил этди. Бу аввалги даврларга қараганда энг юқори кўрсаткич.
2023 йилда Ўзбекистон 8,1 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлигининг ташқи савдо айланмасига доир пресс–релизида маълум қилинган.
Аввалроқ агентлик 2022 йилда мамлакат 4,1 миллиард долларлик, 2021 йилда ҳам 4,1 долларлик олтин сотганини очиқлаганди.
Республика 2020 йилда 5,8 миллиард долларлик, 2019 йилда 4,9 миллиард долларлик, 2018 йилда эса 2,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилган. Яъни ўтган 2023 йилдаги олтин экспорти ҳажми аввалги даврлардагига нисбатан кескин ўсган.
Пресс–релизда 2023 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 62,6 миллиард долларни ташкил этгани, шундан экспорт улуши 24,4 миллиард долларга тенг бўлгани қайд этилган.
Изоҳ (0)