2023 йилнинг охирида Мадонна Нью-Йоркда катта концерт берган эди. Шундан сўнг, икки мухлиси уни судга берди.
Гап шундаки, 13, 14 ва 16 декабрь кунлари поп-юлдузи Бруклиндаги Barclays Center’да декабрь шоусини ўтказди ва улардан бирига уч соат кечикиб келди. Мухлислар уни кўпроқ кутишга ҳам тайёр эди, лекин улар хонандани “ёлғон реклама”да гумон қилди. Бу ҳақда Майкл Фелловс ва Жонатан Ҳадден исмли мухлислар томонидан хонанда ва концерт ташкилотчиси – Live Nation’га қарши судга берилган даъво аризасида батафсил ёзилган.
Мухлислар кечикиш сабабларини “Ёлғон реклама, бепарволик билан маълумот бериш, адолатсиз ҳамда алдамчи савдо амалиётлари бўйича маъносиз машқлар”, — деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, судга мурожаат қилганлар маънавий зарарни, шунингдек, чипталар нархини қоплашни талаб қилмоқда.
Ушбу хабардан сўнг, Мадоннанинг мухлислари ижтимоий тармоқларда юлдузнинг мухлисларга бўлган муносабатидан норози эканликларини оммавий равишда ёзишни бошлади.
Изоҳ (0)