Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўз хотинини ҳақорат қилган эркак 10 суткага ҳибсга олинди. Бу ҳақда Чимкент судига таяниб, Тенгринеwс хабар берди.
Эркакка Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 73-моддаси 2-қисми (калтаклаш ёки жисмоний оғриқни келтириб чиқарадиган, аммо соғлиққа енгил зарар етказмайдиган бошқа зўравонлик ҳаракатларини қилиш) билан маъмурий иш қўзғатилган.
“Ишни кўриб чиқиш жараёнида аниқланишича, эркак, аввалроқ, оилавий ва маиший муносабатларига зарар етказгани учун маъмурий жавобгарликка тортилганлигига қарамай, у 2024 йил 10 январда турмуш ўртоғи номига, шаъни ва қадр-қимматига тегадиган бир неча бор одобсиз ва беҳаё сўзларни айтган”, — дейди Чимкент суди.
Суд мажлисида эркак ўз айбига иқрор бўлиб, ҳуқуқбузарликни жанжал пайтида содир этгани ва қилмишидан пушаймонлигини тушунтирган.
“Судья фуқаро Ш.нинг бир йилда икки марта ушбу ҳуқуқбузарликни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 73-моддаси 2-қисми билан содир этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинлади”, — дейилади Чимкент суди хабарида.
Изоҳ (0)