Тошкент вилояти Ангрен туманида жойлашган 1960 йилларда қурилган Чайковский номидаги мусиқа мактаби биноси бузилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Маданий мерос агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси томонидан вазият атрофлича ўрганилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2019- йил 4 октябрдаги “Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан Тошкент вилояти ҳудудида жами 828 та ёдгорликлар, шундан Ангрен шаҳрида 47 та маданий мерос обекти миллий рўйхатга киритилган ва давлат муҳофазасига олинган. Лекин ушбу рўйхатдан Чайковский номидаги мусиқа мактаби биноси ўрин олмаган.
Изоҳ (0)