Арканзас штатининг собиқ губернатори Аса Ҳатчинсон ўзининг президентлик компанияси якунланганини эълон қилди. Бу ҳақда у Twitter’да (ҳозирги Х) ёзди.
“Менинг тажрибали ва етакчи номзод ҳақида ҳақиқатни айтадиган принципиал республикачи позициям Айовa штатида иш бермади”, — деб ёзган Ҳатчинсон.
У сайловолди ташвиқоти пайтида Республикачилар партиясини “2024 йилги хавфлар” ҳақида огоҳлантирганини таъкидлади.
15 январь куни Айовa штатида республикачи сайловчиларнинг ички партия сайловларида (кокуслар) бўлиб ўтди. Ҳатчинсон тахминан 1 фоиз овоз олди ва охирги ўринни эгаллади. Кокусларда биринчи ўринни собиқ президент Дональд Трамп (51 фоиз), иккинчи ўринни Рон ДеСантис (21 фоиз), учинчи ўринни Никки Ҳейли (19 фоиз), тўртинчи ўринни Вивек Рамасвами (8 фоиз) эгаллади.
Рамасвами натижаларни сарҳисоб қилгач, мусобақани тарк этди. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу Трампга ёрдам беради, чунки Рамасвами ўз тарафдорларини Трампни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.
Кокуслардан аввал АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан ўз номзодини қўйиш ниятида бўлган Нью-Жерси штатининг собиқ губернатори Крис Кристи сайловдан чиқишга қарор қилганди.
Изоҳ (0)