• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Менга қилинган ҳурматсизлик учун ўн ҳисса жавоб қайтараман”. Самарқанддаги мактаб директори фаррош тўйига чақирмагани учун жазавага тушгани айтилмоқда (аудио)

    Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирининг раҳбари ходими тўйига чақирмагани учун жазавага тушиб, унга қилинган ҳар бир ҳурматсизлик учун ўн ҳисса жавоб қайтаришини айтгани ҳақидаги аудио ижтимоий тармоқларда тарқалди. “Дарё”га билдирилишича, овоз вилоятнинг Пайариқ туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби директорига тегишли ҳисобланади. Ва у мактаб фарроши тўйига чақирмагани учун шундай гапларни гапирган.

    Уялмасдан менга жавоб беради, “Гулҳаё шу таклифнома сенга келганда етмай қолди ёки дастурхонимдаги ноз-неъматимни сен еб қўясан, сен кўп овқат ейсан, деб ўйладим. Шу учун сени айтмадим-да, узр, қолган ходимларингни айтдим. Тартиблар эсимдан чиқибди, 2-мактаб жамоасида ишлашим эсимдан чиқибди. Сен мени кўп “поддержка” қилиб юбординг, ишлаяпманми, ишламаяпманми, менга қарамай қўйдинг, менинг бор-йўғимни ҳис қилмай қўйдинг. Мен ишламай, маза қилиб, юравериб, сени писанд қилмай қўйдим”, деб менга айтади шу гапимдан кейин. Мен эслатиб қўяман ҳали катта-катта йиғилишларда, — дейди ходими тўйига чақирмаганидан гина қилган мактаб раҳбари.

    Мактаб директори овозли хабар йўллаб, тўйга чақирмаган ходимига мурожаат қилар экан, “Ҳаммани айтишга қурбингиз етмаса, ҳеч кимни айтманг, битта имконингиз бўлса ҳам раҳбарни айтинг. Чунки сиз ана шу ердан ризқланяпсиз. Ўша элнинг боши ҳақдор. У кишидан кейинги айтилганлар, раҳбарга нисбатан ҳурматсизлик қилганлар бўлади. Билмасангиз, билиб қўйинг, маданиятсизлик — бу. Раҳбарга нисбатан энг катта ҳурматсизлик. Шу жамоада ишлаб туриб, тўй қилганда, энг орзу ҳавасли кунида таклиф қилмаган инсон, билмадим, нима дегани бўлади у”, — дейди овоз эгаси. 

    Муассаса раҳбари жамоа учун битта таклифнома бўлса, шу ҳам раҳбарга берилиши кераклигини уқтиради. 

    Жамоа учун битта таклифнома бериш имкониятингиз бўлса, у ҳам раҳбарга берилиши керак. Бу умумий, маданиятли инсонларнинг қонунияти. Билмасангиз эслатиб қўяй. Тўй қиляпсизми, бир парча қоғозингизни раҳбардан қизғандингизми, дастурхонингиздаги овқатни еб қўяди деб ўйладингизми, ўша раҳбарнинг жамоасидагиларга ҳам тегинманг. Бошқаларни ҳам раҳбарига ҳурматсизлик қилишга ундаманг. Йўл қўйманг. Уларда фаросат бўлса, айтади. Ўв, раҳбарни айтдингизми, биз раҳбар бормаган жойга, раҳбар айтилмаган жойга қандай оёқ қўйиб, борамиз деб айтади. Фаросати бўлмаса, кетаверади, — дейди раҳбар.

    Мактаб директори гапини давом эттирар экан, мактабга келганидан бошлаб, мактаб жамоасининг тўйи, тадбирлари қандай бўлишини жамоага ўргатганини билдиради.

    Битта-иккитангиз унутиб қўйган бўлсангиз, эслатиб қўяй. Ҳар қадамида раҳбарнинг ҳиссаси бор, лекин яхши кунида раҳбарни тўйига айтмайди. Аксинча, ундан кейинги ходимларни айтиб, ичириб-ичириб, жўнатиб юборади. Бу нима дегани? Мен сизнинг раҳбарингизман, сиз мени ҳурмат қилишингиз керак эди. Ҳурмат қилмасангиз, бу жамоада нима қилиб юрибсиз деган саволларни бераман ҳали, — дейди ходимидан гина қилишда давом этган раҳбар. 

    Овоз эгаси бошлиқ борган жойда файз бўлишини айтади. 

    Агар сизга шу жамоанинг раҳбарини, шу жамоа аъзоси бўлиб, тўйга айтиш малол келса, бу жамоани чеккалаб ўтинг. Умуман ҳеч кимни айтмай, ўз-ўзингиз билан хурсандчилик қилинг, — дейди у. 

    Мактаб директори унга қилинган ҳурматсизлик учун ўн ҳисса жавоб қайтаришини айтади.

    Оёғи ердан узилаётганлар, менинг борлигимни унутаётганлар, эшитиб қўйинг, мен нафас олар эканман, менга қилинган ҳар бир ҳурматсизликни унутмайман ва ҳаётим давомида ўн ҳисса қилиб, жавоб қайтараман. Яна қайтараман, ҳаётим давомида жавоб қайтараман. Ҳар бир ҳурматсизликни миямнинг энг тўрига исми, фамилияси, вақти соати, вазияти кунигача ўйиб ёзиб қўяман, — дейди у.

    Audiодаги овоз соҳиби жамоа орасида унинг марҳамати билан жон сақлаб юрганлар борлигини қўшимча қилган.

    Менсиз уларнинг ҳеч ўрни йўқ жамоада. Мана бу ҳақиқат. Аслида дастак бўлган мен, қўллаб-қувватлаган мен, лекин бугунги кунда менинг юзимга оёқ босиляпти. Бугун мени чеккалаяпти. Мен буни ҳис қиляпман. Мен сизларга айтиб қўяй, бунинг оқибати яхши бўлмайди. Мен сиз ўйлаган даражада масъума, бечора эмасман. Жудаям ёш, ҳеч нарсадан бехабар, фақат кечирадиган инсонни тасаввур қилаётган бўлсангиз, қаттиқ янглишяпсиз, адашяпсиз. Мен ҳаммасининг ҳисоб-китобини олиб юраман. Мени унутманг, мен чора кўришим мумкин. Ваколатим бор. Кўриб ҳам келяпман. Мактаб қоровулидан бошлаб, мендан кейин ким туради, ўша одамгача тааллуқли бу гаплар. Ҳайфсан бердим, мисол учун эртага яна битта хато қиласиз. Ойлингизга жарима. Учинчисида ишдан кетяпсиз, — дейди мактаб директори. 

    “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Бахтигул Қаршиева аудиодаги овоз Пайариқ туманидаги 2-мактаб дирекорига тегишли эканини тасдиқлади. 

    Ҳолат бугун ўрганилмоқда. Тез орада бу ҳақда бизга мурожаат қилган мурожаатчига жавоб берамиз, — деди масъул. 

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    11.01.2024, 12:37   Изоҳ (0)   83390
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мактаб#директор#ўқитувчи#тўй

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳилола Умарова Сурхондарёда ҳокимдан адолат талаб қилгани учун қамалган мактаб директори билан телефонда гаплашди (видео)

    04.08.2023, 00:52

    Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчилардан 300 минг сўмдан йиғиб, ўз манфаати йўлида ишлатгани айтилди

    28.09.2023, 00:10

    Тошкентда 8-синф ўқувчиси ток уриб вафот этгани ортидан мактаб директори ўринбосари қамоққа олинди

    14.12.2023, 11:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.