Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидаги шахта яқинида 150 метр чуқурликка тушиб кетган автобус топилди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
Транспорт воситаси 4 январь куни чуқурга тушиб кетганди. У геологик сканер ёрдамида аниқланган. Автобуснинг чуқурликка тушиб кетгани сабаби маълум эмас. Ҳодиса вақтида автобусда тўрт киши бўлган: уч нафар қутқарувчи ва бир ҳайдовчи.
7 январь куни кечки пайт Павлодар вилояти ҳокими Асаин Байханов автобуснинг жойи аниқлангани ҳақида хабар берди. Эндиликда мутахассислар чуқурликка кичик экскаваторни тушириш орқали уни кенгайтиришга ҳаракат қилмоқчи. Ушбу экскаватор автобусга етиб боргунча тупроқни олиб ташлайди.
Қидирув ишларига 136 киши, 41 та техника, 3 та кинологик бригада ва 2 та дрон жалб этилган. Ҳодиса 4 январь куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 01:25 да “Майкаинзолото” АЖ ҳудудида содир бўлган. Шахтадан 33 нафар ишчи эвакуация қилинган, ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)