Андижон вилояти Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Избоскан тумани ҳокими лавозимига Каримов Элёрбек тайинланди. Элёрбек Каримов 1986 йилда Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини (сиртқи) тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи (в.в.б) лавозимида фаолият юритаётган эди.
Изоҳ (0)